“Интер” муддатидан олдин Италия чемпиони бўлди

Спорт

image

Кеча, 3 май куни Миланинг “Интер” жамоаси Италия А Серияси 35-тур доирасида “Парма”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа миланликлар турнир якунига уч тур қолганда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

“Парма”га қарши учрашувда “Интер” Маркус Тюрам ва Генрих Мхитаряннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Интер” очколарини 82 тага етказди ва иккинчи ўриндаги “Наполи”дан (70 очко) 12 очко олдинлаб кетди. “Парма” эса, 42 очко билан 12-ўринда қолмоқда.

Ушбу чемпионлик “Интер” жамоаси учун ўз тарихида 21-А Серия чемпионлиги ҳисобланади.  Бу борада фақат “Ювентус” (36 марта) “нерадзурилар”дан олдинда турибди.

Маълумот учун, ўтган мавсум А Серия чемпионлигини “Наполи” жамоаси қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

А Серия чемпион “Интер”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг