Россияда ўзбекистонлик эркак бир қиз сабабли қотилликда айбланмоқда (видео)
3-саҳифа
−
02 Май 4392 1 дақиқа
Россияда 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси 45 ёшли эркак билан муштлашиб, уни ўлдириб қўйганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 апрель куни кечқурун Свердлов номидаги посёлкада икки эркак ўзаро жанжаллашган. Жанжалдан сўнг улардан бири қочиб кетган, иккинчиси эса ерда ҳаракатсиз ҳолда қолган. Воқеа гувоҳи бўлган шахс ҳодиса ҳақида тегишли ташкилотларга хабар берган.
Воқеа жойига етиб борган шифокорлар эркакнинг аллақачон вафот этганини аниқлаган. Полиция маълумотига кўра, марҳум 45 ёшли фуқаро Твер вилояти фуқароси бўлган. Унинг ўнг чакка қисмида жароҳат аниқланган. Ҳодисанинг сабаби қиз бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов органлари ушбу ҳодисани “оғир тан жароҳати етказиш, эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” сифатида баҳолаган.
Гумонланувчи эса ўша посёлканинг 1-макрорайонидаги 45-уй ёнида қўлга олинган. У 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, расмий иш жойига эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томони ўз ҳудудида жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини мамлакатига қайтаришга тайёр экани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси