“Душманона қадам”. Россия Британия санкциялар пакетини қоралади
Олам
−
05 Май 588 2 дақиқа
Россиянинг Британиядаги элчихонаси Лондон томонидан жорий этилган навбатдаги санкциялар пакетини танқид қилди ва уни душманона ҳаракат сифатида баҳолади. Дипломатик ваколатхона бу ҳақда ТАССга маълум қилган.
“Бугун Лондон мамлакатимизга қарши яна бир ноқонуний санкциялар тўпламини эълон қилди. Аввалгилари каби, бу душманона қадам ҳам умумий вазиятга, айниқса махсус ҳарбий операцияга таъсир кўрсатмайди”, дейилади баёнотда.
Элчихона Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида тилга олинган Россия томони гўёки бошқа давлатлардан “тўп учун хўрак” жалб қилаётгани ҳақидаги иддаоларга ҳам эътибор қаратган. Россия дипломатлари буни рад этиб, аксинча, айнан Лондон Украина можаросини кучайтириб, Киевни молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганини таъкидлаган.
“Бу ёрдам учун эса Украина аҳолиси, айниқса энг ҳимоясиз қатламлар ўз жони билан тўламоқда”, дейилади баёнотда.
Россия томони, шунингдек, Украинадаги мажбурий сафарбарликни танқид қилиб, оддий фуқароларнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилаётганини қайд этган. Элчихонага кўра, айнан улар ҳақиқий “тўп еми” ҳисобланади. Дипломатлар яна бир даъво сифатида Украинадаги айрим коррупцияда айбланётган шахслар Лондонда яшаб, қимматбаҳо автомобилларда ҳаракатланётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Россияга қарши санкцияларини кенгайтириб, “қора рўйхат”га 10 нафар жисмоний шахс ва 8 та компанияни киритганини эълон қилган эди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси