14 ёшли қизнинг севгилиси ППХ ходимини “шантаж” қилгани маълум бўлди (видео)
3-саҳифа
−
30 Апрель 9104 3 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 14 ёшли қиз патруль-пост хизмати ходими ўзига нисбатан тегажоғлик қилгани ҳақида мурожаат билан чиққан эди. Кейинроқ вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов мазкур ҳолатни рад этди. Шунингдек, Болалар омбудсмани вазият назоратга олинганини маълум қилди.
Бугун, 30 апрель куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди. Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан комплекс текширувлар ўтказилган ва видеомурожаатдаги важлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлган.
Билдирилишича, жорий йилнинг 27 апрель куни тунги соат 00:30 ларда патруль-пост хизмати ходимига аввалдан таниш бўлган 22 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, маслаҳатлашиш зарурати туфайли уни чақирган.
“Мен А. билан кечки пайт ўз хоҳишимиз билан Диёрнинг машинасига ўтирдик. Ҳеч ким мажбурланмади. Мен олди тарафга – Диёрни ёнига ўтирдим. Кейин биз гаплашиб, айланиб битта жойда тўхтадик. А. деган қиз “вообще” орқа ўриндиқда ўтирувди. 15-20 минутлардан кейин битта машина келди. Машинани ичидан учта бола тушди. Унинг эски йигити машинага сакради, машинани синдиришни бошлади. Кейин бақириб “видеога ол, видеога ол”, деб битта болага айтди, битта бола видеога олди.
А. йиғлашни бошлади, шокка тушди, қўрқишни бошлади. Кейин мен қўрқма, дедим. Кейин Диёр ўша заҳоти бизга ҳеч нима бўлмасин деб тез машинани ҳайдаб кетди. Бугун ва кеча мен кўряпман интернетда “вообще” бошқача видео чиқяпти, “Диёр тегажоғлик қилди”, А. га нисбатан педофил деган. “Непедофил”, “вообше” бу фейк хабар ва ўзидан тўқилган. “Проста” ўша болани қанақадир алами бўлгани учун шунақа қилган”, дейди воқеа иштирокчиларидан бўлган аёл 22 ёшли аёл.
Маълум бўлишича, видеомурожаат йўллаган шахс 14 ёшли қизнинг қариндоши эмас. У ўша қиз билан ўзаро муносабат ўрнатиб, доимий равишда уни назорат қилиб келган. 18 ёшли йигит бундан бир неча кун аввал ҳам ярим тунда ўша қизни олиб юрган вақтида айнан мана шу патруль-пост хизмати ходими томонидан аниқланиб, унга расмий огоҳлантириш берилган.
“Қараган вақтимда у қизни таниб қолдим. Олдинроқ ҳам расмий огоҳлантириш берилган эди”, дейди ходим.
Орадан бир неча кун ўтгач айнан ўша қиз ходимга таниш бўлган аёл билан бирга унинг машинасига ўтирган. Кўп вақт ўтмасдан қиз юборган локация орқали йигит ушбу машина олдига етиб келган, жанжал кўтарган ва ходимни вояга етмаганнинг номусига тегишда айблаб, видеотасвирга олган.
“Ижтимоий тармоқлар орқали ўзини жабрланувчи қилиб кўрсатадиган барча мурожаатларга ҳам ишонавераманг. Расмий манбаларга таянинг. Юқоридаги сценарий бўйича эса албатта ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади ИИББ баёнотида.
Live
Барчаси