Энди ҳайвонларни ташлаб кетганлар жазоланади. Қозоғистонда!

Олам

image

Қозоғистонда ҳайвонларга масъулият билан муносабатда бўлиш тўғрисидаги қонунга киритилган ва Мажилисга қайта ишлаш учун юборилган ўзгартиришлар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарликни кучайтиришни, шунингдек, уй ҳайвонларини кўчага ташлаб кетадиган эгаларига нисбатан маъмурий жавобгарликни назарда тутади. Бу ҳақда Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Нуркен Шарбиев Сенат кулуарларида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 407-1-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича жарималарни жисмоний шахслар учун 5 дан 30 МҲК (минимал ҳисоблаш кўрсаткичи – 1 МҲК тақрибан 113 минг сўм)гача, мансабдор шахслар учун эса 10 дан 50 МҲКгача ошириш таклиф этилмоқда. Ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда – жисмоний шахслар учун 20 дан 50 МҲКгача ва мансабдор шахслар учун 40 дан 100 МҲКгача, яъни жарималар 2,5 бараваргача ошади.

Алоҳида тартибда ҳайвонларни тутиш, питомникларда сақлаш ва сайр қилдириш қоидаларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик кучайтирилмоқда:

  • Жисмоний шахслар учун: жарима 10 дан 15 МҲКгача ошади;
  • Мансабдор шахслар учун: 20 дан 30 МҲКгача;
  • Юридик шахслар учун: 30 дан 40 МҲКгача.

Йил давомида такрорий қоидабузарликлар учун жарималар янада юқори бўлади: жисмоний шахслар учун 30 МҲК, мансабдор шахслар учун 60 МҲК ва юридик шахслар учун 80 МҲК.

Бундан ташқари, ҳайвонни бошпанага топширгунга қадар ундан воз кечиш, яъни кўчага ташлаб юбориш учун янги маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда.

“Оддий қилиб айтганда, агар кимдир ҳайвонни кўчага улоқтирса, жисмоний шахсларга 30 МҲК (такроран 60 МҲК), мансабдор шахсларга 50 МҲК (такроран 100 МҲК) ва юридик шахсларга 100 МҲК (такроран 200 МҲК) миқдорида жарима солинади”, дейди Шарбиев.

Шунингдек, ҳайвонларни сақлаш ва сайр қилдириш қоидаларини бузиш оқибатида жисмоний шахсларнинг соғлиғига ёки мулкига зарар етказилганлик учун ҳам жавобгарлик таклиф этилмоқда. Бунинг учун жарималар жисмоний шахсларга 100 дан 150 МҲКгача, мансабдор шахсларга 150 дан 200 МҲКгача, юридик шахсларга эса 200 дан 400 МҲКгачани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон жарима жавобгарлик ҳайвон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг