Мулозимлар наркоскринингдан ўтказилиши мумкин. Қозоғистонда!

Олам

image

Қозоғистон “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунга вазирлар ва ҳокимлар наркоскрининдан ўтказилиши ҳақида қўшимча киритилмоқда. Бундай текширувдан бош тортганларга ишдан бўшатиш жазоси қўлланилади. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Мазкур ҳужжатга кўра, наркоскрининг ҳар йили ўтказилади. У раҳбар лавозимлар учун мажбурий ҳисобланади. Иккинчи тоифа эса факультатив, яъни қўшимча асосда бўлиб, давлат органлари раҳбарларининг қарорига биноан, лавозимнинг вазифалари ва хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади.

Масалан, давлат сирларига алоқадор ёки шунга ўхшаш тоифадаги лавозимларда ишловчиларни раҳбар наркоскринингдан ўтадиган шахслар қаторига киритиши мумкин. Текширувлар эса кутилмаганда ўтказилади.

“Давлат органи олдиндан режа тузиб, кимдир, масалан, 18 март куни текширувдан ўтишини билиб турадиган тизим бўлмайди. Бундай механизмнинг асосий хусусияти – айнан кутилмаганликдир. Раҳбар қарор қабул қилган пайтдан бошлаб, шахс 48 соат ичида наркоскринингдан ўтиши шарт”, деган Давлат хизматчилари ишлари агентлиги раиси ўринбосари Салауат Мухсимов.

Унинг айтишича, текширувдан бош тортиш ёки натижанинг ижобий чиқиши давлат хизматидан бўшатилиш учун асос бўлади.

Наркоскринингдан ўтадиган шахслар бу текширувни ўз ҳисобидан тўлайди. Бироқ текширувдан ўтадиган шахсга ўша кун ва кейинги кун учун ҳақ тўланадиган дам олиш куни берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Мулозимлар Давлат хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг