12 ёшли қиз ёнғин ичида қолган укаларини қутқариб қолди

Олам

image

АҚШнинг Жоржия штатида 12 ёшли қиз укаларини ёнаётган уйдан қутқариб қолди. Бу ҳақда “Good News Network” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин Жонсонлар оиласи бир неча ой олдин кўчиб ўтган икки қаватли уйда содир бўлган. Олов гаражда бошланиб, тез фурсатда биринчи қаватга тарқалган.

Мактаб ўқувчиси Мейси Жонсон автобусда уйига қайтаётиб, ёнғинни пайқаб қолган. У вақтни бой бермай уйга қараб югурган ва ичкаридаги укаларини хавфдан огоҳлантириш учун бор овози билан бақира бошлаган. Ўша пайтда укаларидан бири душда бўлган ва нима содир бўлаётганидан бехабар эди, иккинчиси эса гараж тепасидаги хонада ухлаб ётган бўлган.

Қизнинг жасорати туфайли ҳар икки бола уйни вақтида тарк этишга улгурган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оловни жиловлаган ва бинонинг бутунлай ёниб кетишига йўл қўймаган.

Ёнғин оқибатида уйнинг бир қисми ва оиланинг мол-мулкига жиддий зарар етган, бироқ ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жоржия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг