“Росатом” Ўзбекистон компанияларини АЭС қурилишида иштирок этишга чақирди

Жамият

image

Ўзбекистондаги АЭС майдончасида ишлашга қарор қилган маҳаллий ва Россия-Ўзбекистон қўшма корхоналарига максимал даражада имтиёзлар берилади. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни “Атомстройэкспорт” АЖ (“Росатом”нинг инжиниринг бўлинмаси) вице-президенти, Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси директори Павел Безруков Тошкентдаги “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасида маълум қилди.

“Янгиликларни, “Росатом” ва маҳаллий сайтларда харидларни қандай жойлаштиришимизни диққат билан кузатиб боришингизни сўрайман. Чунки биз учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ресурс, ускуна ва материаллар етказиб берувчилар, шу жумладан Россия билан тузилган қўшма корхоналар жуда зарур. Бундай компанияларни жалб қилиш бўйича бутун бир режа мавжуд. Биз бу ерда ишлайдиганларга ҳар томонлама ёрдам берамиз. Тегишли равишда, энг юқори имтиёзлар айнан Ўзбекистон компаниялари ёки қўшма корхоналар учун бўлади”, дейди Безруков.

Унинг сўзларига кўра, бўлажак атом станциясининг йўлдош шаҳри қуриладиган аниқ жой аллақачон белгиланган, шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилган, лойиҳа ҳужжатлари шакллантирилмоқда ва инвестицияларни жалб қилиш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги бўлажак АЭС қурилиш майдончасида бўлиб ўтган тадбирлар доирасида стратегик ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатлар имзолангани ҳамда дастлабки бетон ишларига расман старт берилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжатни “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв имзолаган. Ҳозирги вақтда реактор биноси остига бетон асос тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу босқични жорий йил апрель ойида якунлаш режалаштирилган. Жами 900 метр кубга яқин бетон қоришмаси ётқизилади. Ишлар якунида реактор биноси пойдевори учун гидроизоляция ва ерга улаш тизимига эга асос тайёрланади.

Шунингдек, “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистондаги АЭС қурилиш майдончасида фақатгина битта кичик блокнинг барпо этилиши Россия корхоналарини 2 триллион рублгача (тахминан 24,7 млрд доллар) бўлган буюртмалар ва тахминан мингта иш ўрни билан таъминлашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Росатом АЭС Павел Безруков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг