9-синф ўқувчиси синфдошини ёқиб юборди
Олам
−
20 Апрель 26426 1 дақиқа
Бугун, 20 апрель куни Озарбайжоннинг Бaку шаҳридаги 286-сонли ўрта мактабда 9-синф ўқувчиси синфдоши томонидан ёқиб юборилди. Бу ҳақда “Oxu.az” хабар берди.
Қайд этилишича, 16 ёшли ўқувчи синфдошига спирт сепиб, ёндиргич (зажигалка) билан ўт қўйган. Ҳолат ҳақида Республика тез ёрдам марказига таълим муассасасидан чақирув тушган. Воқеа жойига юборилган тез ёрдам хизмати 15 ёшли ўқувчини Наримонов тиббиёт марказидаги куйиш марказига олиб кетган.
Шифохонада унга бош, юз, бўйин, кўкракнинг олд ва ён қисмлари ҳамда қўлларда II–III даражали термик куйиш ташхиси қўйилган. Ҳозирда бемор жонлантириш бўлимида даволанмоқда ва аҳволи оғир деб баҳоланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Оқ-Суй туманида 41 ёшли аёл 17 ёшар қизи ҳомиладор бўлиб қолганини кўтаролмай, ўзини ёқиб юборганди.
Live
Барчаси