АҚШ Эронга қарши ҳарбий-денгиз операциясини кенгайтирмоқчи – ОАВ

Олам

image

Вашингтон Яқин Шарқдан ташқаридаги халқаро сувларда Теҳронга алоқадор кемаларни қўлга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка мулозимларига таяниб, “The Wall Street Journal” газетаси хабар берди.

“Яқин кунларда Америка ҳарбийлари Эронга алоқадор нефть танкерлари бортига чиқишга ва халқаро сувлардаги тижорат кемаларини қўлга олишга тайёргарлик кўрмоқда. Шу тариқа, ўз ҳарбий-денгиз операциясини Яқин Шарқ ҳудудидан ташқарига кенгайтирмоқда”, дейилади хабарда.

Нашрнинг қайд этишича, Вашингтоннинг Теҳронга иқтисодий босимни кучайтириш қарори Ислом Республикасини Ҳормуз бўғозини қайта очишга ва томонлар ўртасидаги музокаралар мавзуси бўлган ядровий дастур бўйича ён беришга мажбур қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳарбий қўмондонлигининг “Хатам ал-Анбия” марказий штаби расмий вакили Иброҳим Зулфиқорий АҚШ томонидан такрорий қоидабузарликлар ва блокада ниқоби остидаги қароқчилик ҳолатлари туфайли Эрон Ҳормуз бўғози устидан қатъий ҳарбий назоратни тиклаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон ҳарбий-денгиз операцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг