Исроил Ғазода ҳар куни тахминан 50 нафар аёлни ўлдирган – БМТ
Олам
−
18 Апрель 2777 1 дақиқа
2023 йил октябрь ойидаги эскалация бошидан 2025 йил декабрига қадар Ғазо секторида ҳар куни тахминан 50 нафар аёл ва қиз бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Женевадаги брифингда БМТнинг гендер тенглик масалалари бўйича тузилмаси расмий вакили София Калторп маълум қилди.
“2023 йил октябридан 2025 йил декабригача бўлган даврда Ғазо секторида Исроилнинг ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги ҳарбий операциялари натижасида 38 мингдан ортиқ аёл ва қиз бола ҳалок бўлди. Бу рақам 22 мингдан ортиқ аёл ва 16 минг нафар қиз болани ўз ичига олади, бу эса ўртача ҳисобда ҳар куни камида 47 нафар аёл ва қиз бола ўлдирилганини англатади”, дейди у.
Калторпнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва қизларнинг улуши Ғазодаги аввалги можароларга қараганда анча юқори. У Фаластин анклавида аёлларнинг изтироблари давом этаётганини таъкидлаган.
“2025 йил октябрь ойида эълон қилинган сулҳга қарамай, мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги олти ой ичида 730 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиғи эса яраланди”, дейди у.
Шунингдек, Калтор ҳозирда маълумотлар тақчиллиги сабабли қурбонларнинг жинси бўйича аниқ рақамларни тақдим этиш имкони йўқлигини кўрсатиб ўтган.
Live
Барчаси