Дарахт остига яширинган болаларни яшин урди. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 18 апрель куни Туркиянинг Диёрбакир вилояти Эргани туманида ёмғирдан паноҳ топиш учун дарахт остига яширинган болаларни чақмоқ урди. Оқибатда 2 бола ҳалок бўлди, 1 нафари оғир жароҳат олди. Бу ҳақда ТRТ хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Чичекўзу маҳалласидаги уй ҳовлисида содир бўлган. 14 ёшли К.Й. , 15 ёшли С.Й. ва 16 ёшли М.Й. ёмғирдан сақланиш учун дарахт тагига яширинган. Дарахтни чақмоқ уриши оқибатида уч бола ҳам оғир жароҳат олган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам хизмати ва полиция етиб борган.

Яраланганлар Ғози Яшаргил таълим ва тадқиқот шифохонасига олиб борилган, аммо К.Й. ва С.Й. шифокорларнинг муолажаларига қарамай вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руанданинг шарқий қисмида кучли яшин уриши фавқулодда ҳодисага сабаб бўлиб, 15 киши жабрланган ва улардан 9 нафари ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Диёрбакир яшин урди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг