Ўзбекистонда 35 та уюшган наркожиноий гуруҳ аниқланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистонда наркотикларни ўтказиш (тарқатиш) билан шуғулланувчи 35 та уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида хуқуқ-тартибот органлари томонидан 8 нафар гуруҳ етакчилари ва 130 нафар аъзолари қўлга олинган.

Хабарга кўра, биринчи чоракда уюшган наркогуруҳларни ва яширин нарколабораторияларни фош этиш уч бараварга кўпайган.

Ушланган гуруҳлар ўртача 6 ойдан 5 йилгача вақт оралиғида жиноий фаолият билан шуғулланиб келган ва республиканинг 70 та шаҳар ва туманлари аҳолиси орасида наркотик моддаларини тарқатиб келган.

Aниқланишича, 10 та яширин нарколаборатория фош етилган. 

Маълумот учун, 2025-йилда йил давомида жами 14 та нарколаборатория аниқланган эди.

Фош этилган уюшган наркожиноий гуруҳлар ва яширин нарколабораториялардан: 227 кг анъанавий наркотиклар, 50 кг синтетик наркотиклар, 234 минг дона (700 минг доза) психотроп дори воситалари, наркотикларни тайёрлашга мўлжалланган 3 тоннадан ортиқ прекурсорлар олиб қўйилган.

Мазкур гуруҳлар ва нарколабораториялар фаолиятига чек қўйилиши натижасида, Ўзбекистонда бир йил давомида ўртача 1,5 млн дона психотроп дори воситалари, 2,5 тонна “гашиш”ва “опий” каби наркотик моддалар, 450 кг (2,2 млн доза) синтетик наркотик моддаларнинг олиб кирилиши ва тарқалишининг олди олинган.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари билан ҳамкорликда 6 маротаба халқаро даражадаги тезкор тадбирлар амалга оширилган.

Тегишли органлар таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда наркотиклар ҳажми камайиши ҳамда уларни ўтказиш қийин бўлаётганлиги сабабли, уларнинг “қора бозордаги” бир грамм учун чакана нархлари охирги 8 ой ичида ўртача 1,3 баробарга қимматлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган эди.

Шаҳзода Шукуруллаева

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Божхона наркожиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг