Ёш шоир Жаҳонгир Номозов ўз уйида ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
16 Апрель 26867 2 дақиқа
Жаҳонгир Мирзо тахаллуси билан ижод қилувчи ёш шоир ва ёзувчи, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси Жаҳонгир Номозов ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, у ўз жонига қасд қилган.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Жаҳонгир Номозовнинг ўлимини тасдиқлади.
Унинг қайд этишича, ҳодиса кеча, 15 апрель куни Наманган вилояти Поп туманида содир бўлган. Туман ИИБнинг соат 15:30 ларда берган хабарига кўра, шу куни соат 13:00 ларда, Поп тумани, “Поп” МФЙ, Обод 2 кўчаси, 157-уйда яшаган, 1997 йил 24 январда туғилган, фуқаро Номозов Жаҳонгир Фурқат ўғли, руҳиятидаги ўзгаришлар сабабли ўз ҳаракатларининг моҳиятини англай олмасдан, яшаш хонадонидаги ҳаммомнинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, бўйин соҳасидан ўзини-ўзи осиб, воқеа жойида вафот этган.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Поп туман бўлинмасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Жаҳонгир Номозовнинг ўлими – бўйин аъзоларини сиртмоқда қисилиши оқибатида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Жаҳонгир Номозов замонавий ўзбек ижодкори бўлиб, у халқаро адабий алоқаларни ривожлантиришда фаол журналист, шоир ва таржимон эди.
У Туркиянинг “Şiir Sarnıcı” турк адабий журналининг Ўзбекистондаги расмий вакили, “Juntos por las Letras” – Халқаро ёзувчилар гуруҳининг Ўзбекистон бўйича координатори, World Talents (Қозоғистон) халқаро ассоциация аъзоси ва "Abay" медали соҳиби эди.
Унинг шеърлари инглиз, озарбайжон, турк ва бошқа тилларга таржима қилинган.
Унинг "Dream" (Туш) ва "Song of Belief" (Ишонч қўшиғи) каби шеърлари халқаро антологияларда ва адабий порталларда (масалан, The Lingo Lexicon) эълон қилинган.
Live
Барчаси