Чирчиқда она-болани уриб кетишига оз қолган ҳайдовчи 2 йилга “права”дан маҳрум этилди (видео)
3-саҳифа
−
16 Апрель 3462 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Cobalt русумли давлат рақами белгиси номаълум бўлган автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланаётган вақтида, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборишига оз қолди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
ЙҲХБнинг маълум қилишича, ходимлар томонидан ушбу вазият назоратга олиниб, қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада юқоридаги қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ва автоулов аниқланган.
Ҳайдовчининг ҳаракатлари пиёдалар ҳаётига таҳдид сифатида баҳоланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 10-моддасига (йўл безорилиги) кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Қолаверса, у транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари, яъни 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пиёдаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилганди.
Live
Барчаси