5 ёшли бола 6-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди
Олам
−
14 Апрель 14992 1 дақиқа
Кеча, 13 апрель куни Қозоғистоннинг Степногор шаҳрида 5 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 6-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ақмола вилояти полиция департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, бола оғир тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан полиция томонидан тергов ҳаракатлари бошланган, воқеанинг барча сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда.
Маълумотларга кўра, бу йил ҳудудда болаларнинг деразадан тушиб кетиши билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилган, улардан бири ўлим билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқариб, видеога олган аёл руҳий-асаб касалликлари шифохонасига юборилганди.
Live
Барчаси