“2 кунда ҳамма жой оқланди”. Фуқаро Президентдан тез-тез туманга келишини сўради (видео) 

Олам

image

Кеча, 13 апрель куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров фуқоролар билан мулоқот ўтказди ва мурожаатчилардан бири давлат раҳбаридан туманига тез-тез келиб туришини сўради. Бу ҳақда “Kaktus” хабар берди

Араван тумани Дўстлик қишлоғи фуқароси Мелис Қўзибоевнинг давлат раҳбари билан учрашувда айтишича, Президентнинг Араванга келиши маълум бўлганидан бери, яъни сўнгги икки ҳафта ичида туманда кескин ўзгаришлар юз берган. 

“Шунчалик тез-тез келингки, сизсиз зерикиб улгурмайлик. Икки ҳафта ичида узоқ вақтда ҳам қилинмаган ишлар бажарилди. Илгари оқланмаган ва бўялмаган жойлар икки кунда битирилди”, деган у. 

Бу эса Жапаров ва атрофдагиларнинг самимий кулгусига сабаб бўлган. 

“Демак, маҳаллий ҳокимиятларда ўша эски одат сақланиб қолган. Кимдир келса, атроф тезда ободонлашади, бошқа вақтда эса эътиборсиз қолади. Ҳар куни тозаликка эътибор бериш керак”, деган Жапаров. 

“Фақат Араванга эмас, бошқа туманларга ҳам кўпроқ бориб туринг”, дея қўшимча қилган Қўзибоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев дўстлари унга совға қилган машинани ҳокимият ихтиёрига топширганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров Араван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг