Ўзбекистон боксчилари Осиё чемпионатини 3 та олтин медаль билан якунлади

Спорт

image

Бугун, 10 апрель куни Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси  3 та олтин медални қўлга киритди.

Бугунги финал беллашувларда рингга кўтарилган -65 кг вазнда Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев ва -90 кг вазнда Ҳалимжон Мамасолиев рақибларидан устун келиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги илк олтин медалларни келтирган бўлса, - 85 кг вазнда Жасурбек Йўлдошев ва 75 кг вазнда Жавоҳир Абдураҳимов кумуш медалларга эга чиққан. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани умумий 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги ғолиб ва совриндорлари:

  • Олтин медаль: -65 кг – Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг – Фазлиддин Эркинбоев, -90 кг – Ҳалимжон Мамасолиев;
  • Кумуш медаль: -75 кг – Жавоҳир Абдураҳимов, -85 кг – Жасурбек Йўлдошев, -75 кг – Азиза Зокирова, -80 кг – Рухшона Парпиева;
  • Бронза медаль: -60 кг – Абдураҳмон Маҳмуджонов, -57 кг – Нигина Ўктамова, -70 кг – Ойша Тоирова, +80 кг – Олтиной Сотимбоева.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада бронза медалини қўлга киритган Нигина Ўктамова ярим финал ўйинларидаги ҳакамликдан норозилигини билдирганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон бокс олтин медаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг