Ўзбекистон боксчилари Осиё чемпионатини 3 та олтин медаль билан якунлади
Спорт
−
10 Апрель 7630 1 дақиқа
Бугун, 10 апрель куни Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритди.
Бугунги финал беллашувларда рингга кўтарилган -65 кг вазнда Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев ва -90 кг вазнда Ҳалимжон Мамасолиев рақибларидан устун келиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги илк олтин медалларни келтирган бўлса, - 85 кг вазнда Жасурбек Йўлдошев ва 75 кг вазнда Жавоҳир Абдураҳимов кумуш медалларга эга чиққан. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани умумий 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги ғолиб ва совриндорлари:
- Олтин медаль: -65 кг – Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг – Фазлиддин Эркинбоев, -90 кг – Ҳалимжон Мамасолиев;
- Кумуш медаль: -75 кг – Жавоҳир Абдураҳимов, -85 кг – Жасурбек Йўлдошев, -75 кг – Азиза Зокирова, -80 кг – Рухшона Парпиева;
- Бронза медаль: -60 кг – Абдураҳмон Маҳмуджонов, -57 кг – Нигина Ўктамова, -70 кг – Ойша Тоирова, +80 кг – Олтиной Сотимбоева.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада бронза медалини қўлга киритган Нигина Ўктамова ярим финал ўйинларидаги ҳакамликдан норозилигини билдирганди.
Рамазон Усанов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь