Умрага бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётганлар бўйича изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайта олмаётгани ҳақида хабар берилган эди. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Мадина шаҳрида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаролар Умра хизматларини ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига эга бўлмаган шахслар хизматидан фойдаланган ҳолда хусусий тартибда сафарга жўнаб кетгани аниқланган. Шу сабабли айрим ташкилий ва молиявий муаммолар юзага келган ҳамда фуқароларнинг белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтиши кечикмоқда.

Шунингдек, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани сабабли меҳмонхона маъмурияти томонидан фуқароларни чиқариш масаласи кўтарилган. Айни пайтда фуқаролар меҳмонхоналарда жойлашган бўлиб, уларнинг ҳолати доимий назоратга олинган.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари томонидан вазият жойига чиқиб ўрганилмоқда ва фуқароларни ортга қайтариш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

“Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (82,4 млн сўм) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида одамларни Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Умра Дин ишлари бўйича қўмита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг