Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсияси оширилиши мумкин
Жамият
−
07 Апрель 5654 1 дақиқа
Ўзбекистонда ҳарбий хизматда 30 йилдан ортиқ хизмат қилганларнинг пенсияси миқдори оширилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Мазкур қонун лойиҳаси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини давлат пенсиялари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини қонун билан белгилаш, ушбу пенсияни тайинлаш шартлари, турлари, миқдорлари ва тартибига оид нормаларни такомиллаштириш назарда тутилган.
Хусусан, ҳарбий хизматда 30 йилдан ортиқ хизмат қилганлар учун пенсиянинг базавий миқдорини аниқлашда иш ҳақининг ҳисобга олинадиган миқдорини 75 фоиздан 100 фоизга ошириш таклиф этилган. Шунингдек, пенсия тайинлашда асос бўладиган пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн бараваридан келиб чиқиб ҳисоблаш амалиётини ўн икки бараваридан келиб чиқиб белгилаш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун устама миқдори 2 карра оширилиши, шунингдек, контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик маоши 10 фоизга кўпайтирилиши хабар қилинган эди.
Live
Барчаси