Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 3 апрель куни Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила соат 21:12 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда: 6. Чуқурлиги: 207 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Координаталари: 36,69 даража шимолий кенглик, 70,76 даража шарқий узунлик. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км.
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км.
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км.
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км.
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км.
  • Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км.
  • Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км.
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км.
  • Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км.
  • Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км.

Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг