ППХ ходимига мушт тушурган ҳайдовчи қамоққа олинди
3-саҳифа
−
03 Апрель 11007 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчи пост-патруль хизмати ходимига қўл кўтаргани, бунинг ортидан ҳайдовчининг жараёнга аралашган ички ишлар тизимида ишловчи подполковник акаси ишдан олингани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчи қамоққа олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида жалб этилган Б.П. га (1990 йилда туғилган) нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг мазкур ажрими бугун, 3 апрель куни Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилган.
Суд муҳокамаси якунида биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз, айбланувчининг адвокати келтирган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 497-34-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг мазкур ажрими узил-кесил ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса жорий йилнинг 30 март куни тунда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчаларнинг бирида содир бўлган. Leapmotor ҳайдовчиси тортишув юзага келгани учун 102 рақамига қўнғироқ қилган ва давлат рақам белгисига эга бўлмаган Malibu ҳайдовчиси “авария” содир этиб, унга нисбатан қўполлик қилаётганини билдирган. Мурожаатга асосан тезкорлик билан воқеа жойига етиб борган йўл-патруль хизмати ходимлари ҳолатни расмийлаштириш чоғида маст ҳолатда машина бошқарган Malibu ҳайдовчисига алкотестер орқали текширувдан ўтишни таклиф қилган. Ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи уларга фаол қаршилик кўрсатиб, мушт туширишгача борган.
Ушбу ҳолат вазир ўринбосари полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида кескин муҳокама қилинди ва ҳайдовчининг акаси – подполковник Шерзод Пардаев вазирликнинг тегишли буйруғи билан лавозимидан озод этилди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель