Нью-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Crime
−
12 March 6522 1 minute
Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига таяниб, “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк шаҳри Транспорт департаментига қарашли юк автомобили иштирокида содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
“Дипломатик ваколатхона Нилуфар Комилованинг яқинлари ва қариндошларига оғир йўқотиш муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлган эди. Қиз чорраҳани пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганида ўнг томонга бурилаётган мактаб автобуси уриб юборганди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August