Тошкентда Gentra Nexia билан тўқнашиб, мажақланиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳрида 3 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 21:35 ларда Яккасарой тумани Нукус-Глинка чорраҳасида 1988 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги Cobalt, 1989 йилда туғилган Й.У. бошқарувидаги Nexia-3 ва 2007 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Gentra автомашиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Gentra транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаби: Gentra русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли транспорт воситаси билан ЙТҲ содир этиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши томонда турган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.  

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 2 та Damas тўқнашуви оқибатида 1 нафар йўловчи ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг