Хитойда уй ҳайвонлари учун махсус телеканал ишга туширилди
Бу қизиқ
−
03 Апрель 1295 1 дақиқа
Хитойнинг йирик технологик компанияларидан бири “Tencent” уй ҳайвонлари учун мўлжалланган махсус телеканал “Pet.TV”ни йўлга қўйди. Бу ҳақда REN TV хабар қилди.
Қайд этилишича, канал “Tencent” видео платформаси орқали 24 соат давомида узлуксиз эфирга узатилади. Канални томоша қилиш пуллик бўлиб, обуна нархи ойига 25 юань (тахминан 44 000 сўм)ни ташкил этади. Каналда “Tencent” томонидан тайёрланган видеолар билан бирга АҚШдаги “Dog.TV” платформасининг контентлари ҳам намойиш этилади.
Компания вакилларининг таъкидлашича, каналдаги барча видеолар ҳайвонларнинг кўриш ва эшитиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Унда махсус ранглар уйғунлиги, кадрлар тезлиги ва аудио частоталар қўлланилади.
Шунингдек, контентлар ҳайвонларнинг зотига қараб бир неча тоифаларга ажратилган. Айрим видеолар маълум зотдаги итлар учун алоҳида мослаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг “Аэрофлот” авиакомпанияси уй ҳайвонларини самолёт салонидаги йўловчи ўриндиғида ташиш хизматини синовдан ўтказганди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель