Эркак боғчага ҳужум қилиб, болаларни пичоқлади. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Апрель 15461 2 дақиқа
Кеча, 1 апрель куни Уганда пойтахти Кампала шаҳридаги болалар боғчасида номаълум эркак томонидан террористик ҳужум содир этилди. Бу ҳақда Кампала шаҳри полициясига таяниб, “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, номаълум шахс Кампаладаги болалар боғчасига тиғли воситалар билан киришга муваффақ бўлган. Эркак қўлидаги пичоқ билан болалар ва боғча ходимига оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса оқибатида 4 бола баданига бир неча маротаба пичоқ урилиши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ўнга яқин болалар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Гувоҳларнинг айтишича, эркак ўзини жуда ғалати тутган ва боғча ходимларига ўзини болалардан бирининг отаси сифатида таништирган. Террорчи ходимларни чалғитиб, боғчадаги болалар турган хонага кириб олган ва хонани ичидан қулфлаб, қурбонларига ҳужум қилган. Қотил ўз қилмишини содир этганидан сўнг деразани очиб қочмоқчи бўлган. Аммо боғча яқинидаги черковга етганда қўриқчи томонидан қўлга олинган ва маҳаллий полицияга топширилган.
Кампала шаҳри полицияси ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳодиса юзасидан пост қолдирган.
“Мудхиш ҳодисани содир этган қотил қўлга олинди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Полиция қотил муносиб жазо олишига кафолат беради”, дейилади хабарда.
Эркакнинг шахси ва боғчага ҳужум қилиш сабаблари ҳали очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентинанинг Санта-Фе провинциясидаги кичик Сан-Кристобаль шаҳарчасидаги мактаблардан бирида отишма содир бўлганди. Оқибатда 1 нафар ўқувчи ҳалок бўлган.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель