Қозоғистонликлар фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирилди

Олам

image

Қозоғистонда аҳоли пул ўмариш билан боғлиқ фирибгарликнинг янги усулидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги xaбар қилди.

Полиция хабарига кўра, фирибгарлар ўзларини компания раҳбарлари, давлат ташкилотлари ёки олий ўқув юртлари вакиллари сифатида таништирмоқда. Улар сохта аккаунтлар ва телефон рақамлардан фойдаланиб, ходимлар билан телефон ёки мессенжерлар орқали боғланади.

Фирибгарлар одатда “маълумотлар сизиб чиқди”, “ҳисобингиздан пул ўғирланиши мумкин” каби баҳоналар билан қўрқитиш ва руҳий босим ўтказиш орқали вазиятни атайлаб кескинлаштиради ва тезкор қарор қабул қилишга мажбур қилади.

Шундан сўнг улар мутахассислар ёки ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари боғланишини айтиб, бериладиган кўрсатмаларга сўзсиз амал қилишни талаб қилади.

Натижада фуқароларни пулни гўёки “хавфсиз ҳисоб рақамлар”га ўтказишга ишонтиришади. Пул ўтказилгач эса, фирибгарлар ўртадан тезда ғойиб бўлади.

ИИВнинг таъкидлашича, фирибгарлар замонавий технологиялардан фаол фойдаланмоқда. Улар телефон рақамларини сохталаштириш, овозни ўзгартириш ва бошқа усуллар орқали ишонч қозонишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, вазирлик банк ёки давлат идоралари ходимлари ҳеч қачон телефон орқали пул ўтказишни талаб қилмаслиги ҳақида эслатма берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ички ишлар органлари сўровлари бўйича Грузия томонидан халқаро қидирувда бўлган 5 нафар шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон фирибгарлик огоҳлантирилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг