Қозоғистонда аёл янги туғилган қизини пулламоқчи бўлди

Олам

image

Қозоғистоннинг полиция ходимлари Туркистон вилоятида яшовчи 23 ёшли аёлни қўлга олди. У уч кунлик янги туғилган чақалоғини 800 минг тенгега сотишга уринган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, аёл ҳомиладорликнинг сўнгги босқичидаёқ ижтимоий тармоқлар орқали харидор излаган. Полиция жиноят ниятини ҳужжатлаштиргач, чақалоқни пул эвазига топшириш вақтида махсус назорат остида уни қўлга олиш амалга оширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумондор вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Янги туғилган қизалоқ шифокорлар назоратида бўлиб, унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўз боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг