Уч кун, минглаб одамлар ва катта байрам: Тошкентдаги Milliy Fest қандай ўтди?
Бизнес
−
31 Март 3537 3 дақиқа
Mobiuz мобил алоқа оператори Ўзбекистон маданияти ва санъати миллий фестивали – Миллий Festning бош ҳамкори бўлди.
Баҳорнинг ёрқин воқеаси
Тошкентнинг энг қадимий ва гўзал гўшаларидан бири бўлган “Миллий боғ” катта баҳор байрамининг асосий масканига айланди. Бу ерда 2026 йил 27-29 март кунлари “Milliy – The Story of Navruz” фестивали бўлиб ўтди. У шундай бир маконга айландики, келган ҳар бир меҳмон ҳақиқий баҳор ва ўзига хос маданият муҳитини ҳис қилди.
.jpg)
Фестиваль кунлари ҳунармандлар ярмаркалари, кулолчилик, тўқувчилик ва каштачилик бўйича жонли маҳорат дарслари, Наврўз тарихига оид арт-инсталляциялар, миллий таомларга ихтисослашган 30 дан ортиқ овкатланиш ҳудудлари ташкил этилди. Ва албатта, сумалак қайнатилди, ахир усиз баҳор байрами ўтадими?!
Оқшомларда боғ катта концерт майдонига айланди. Асосий саҳнада Севара Назархон, Тоҳир Содиқов, Nadyr, Between Us гуруҳи ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этди. DJ Сафронов ва King Macarella эса меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.
.jpg)
Mobiuz’дан бетакрор таклифлар
Уч кун давомида фестивалда Mobiuz’нинг махсус ҳудуди фаолият юритди. Меҳмонлар байрамнинг қоқ марказида, ҳеч қандай офисларга мурожаатларсиз компания маҳсулотлари билан танишишлари, чиройли рақамларни, янги “ОРЗУ” тариф режаларини (https://mobi.uz/uz/tariff/orzu/) ва рақамли хизматларни улашлари мумкин бўлди.
.jpg)
Компанияга уланган ёки Mobiuz иловасини ўрнатган ҳар бир киши купон олиб, iPhone 16 Pro Max ютиб олиш имкониятини кўлга киритди. Купонлар шу ернинг ўзида, майдончада лототронга йиғилди. Ғолиб апрель ойи бошида компаниянинг Instagram саҳифасида жонли эфирда шаффоф ва ҳалол тарзда аниқланади.
Mobiuz фестиваль ҳудудида бўш иш ўринлари ярмаркасини ҳам ўтказди. Юзлаб ташриф буюрувчилар байрамона кайфиятда компаниядаги бўш иш ўринлари ҳақида билиб, HR жамоаси билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Расмиятчиликдан холи, галстуксиз, самимий ҳолатда Mobiuz ходимлари бўлажак ҳамкасблари билан танишишди.
Корпоратив байрам
Mobiuz’нинг корпоратив маданияти қандай эканини эса фестивалда меҳмонлар ўз кўзи билан кўрди. Компания ходимлари учун корпоратив кун музокара хоналари ёки офис деворлари ичида эмас, айнан фестиваль майдончасида ташкил этилди. Тасаввур қилинг: жонли мусиқа янграмоқда, баҳор ҳавоси аъло кайфият бермоқда, ёнингизда эса елкадош ҳамкасблар… Шу тарзда ходимлар учун махсус ҳудуд иш чатларида эмас, юзма-юз суҳбатлашиш ва шунчаки бирга вақт ўтказиш мумкин бўлган масканга айланди.
.jpg)
Milliy Fest ўзининг байрамона муҳити, миллий мусиқаси ва баҳорий кайфияти билан мамлакатнинг турли шаҳарларидан келган одамларни бир бутуннинг бўлагидек ҳис қилишига сабаб бўлган лаҳзага айланди.
Milliy Fest – бир сўз билан таърифлаш қийин бўлган уч кун. Байрам, маданият, мусиқа, одамлар. Mobiuz учун бу шунчаки фестиваль эмас, балки мамлакат баҳорни қарши олаётган жойда бўлиш, одамларнинг ҳаётига янада кириб бориш имкониятидир. Ахир алоқа бу фақат интернет ва тарифлар эмас, балки керакли пайтда ёнингизда бўлиш демакдир.
Тадбирдан фотожамланмани бу ерда кўришингиз мумкин
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель