Mobiuz “Mazali Yangi yil” акцияси ғолибаси орзусини рўёбга чиқарди
Бизнес
−
10:14 777 2 дақиқа
Наманган вилоятидан бўлган Мухлиса Салимжонова шоу-бизнес юлдузи Шоҳруҳхон билан учрашди ва кутилмаган совғаларни қўлга киритди.
Mobiuz абонентларига ёрқин таассуротлар улашишни давом эттирмоқда. Бу сафар "Mazali Yangi yil" акциясида Шоҳруххон билан биргаликда кечки овқат қилиш имконияти ўйналди. Бонус сифатида ғолиб бу учрашувга яна бир кишини таклиф қилиши мумкин эди.
-Qalampir(1).jpg)
Mobiuzнинг онлайн эфирда ўтказилган акциясида тасодифий ғолиб Наманган вилоятидан Мухлиса Салимжонова бўлди. Қиз Mobiuzнинг "Mazali Yangi yil" акцияси бош совринини ютганини билгач, қувончга тўлиб-тошди ҳамда юлдуз билан учрашувни сабрсизлик билан кута бошлади.
Биргаликдаги кечки овқат Тошкентдаги машҳур Палов музейининг самимий муҳитида ўтказилди. Овқатланиш чоғида Мухлиса ўз кумири билан суҳбатлашди, таассуротлари билан ўртоқлашди ва шунчаки ўзи орзу қилган лаҳзалардан завқ олди.
-Qalampir.jpg)
Бироқ сюрпризлар шу билан тугамади. Шоҳруххон ғолибага махсус совға - Mobiuzдан iPhone смартфонини шахсан топширди ва 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган концертига таклиф этди.
"Мен ҳали ҳам бу воқеа ҳақиқатда содир бўлганига ишонолмаяпман!" - деб ҳис-туйғуларини баҳам кўрмоқда Мухлиса. - "20 декабрда Mobiuz абоненти бўлдим, январда эса мен билан онлайн эфирда боғланиб, ютуқ қўлга киритганимни айтишди. Шунча йиллардан бери Шоҳруххоннинг қўшиқларини тинглайман, концертларига бораман, лекин ҳеч қачон шундай бемалол рўпарасида ўтириб суҳбатлаша олишимни ўйламагандим! Смартфон ва концертга таклифнома эса кутилмаган совға бўлди! Mobiuzга ҳаётимдаги бу сеҳрли кун учун катта раҳмат!"
Mobiuz компанияси мунтазам равишда ўз абонентлари учун акциялар ва ютуқли ўйинлар ўтказиб, нафақат совғалар, балки ёрқин таассуротлар ва унутилмас ҳиссиётларни тақдим этмоқда.
Мухлисанинг ҳикояси тасодиф эмас, балки ҳар бир Mobiuz абоненти учун ҳақиқий имкониятдир. Оператор жамоаси аллақачон янги улкан совринли акцияларни тайёрламоқда!
Янгиликларни www.mobi.uz расмий сайти, ижтимоий тармоқлар ва Mobiuz мобил иловасида кузатиб боринг.
Live
Барчаси