Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар cериясида мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 30 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси  FIFA Series халқаро ўртоқлик турнир доирасида Венесуэлага қарши баҳс олиб борди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилардан урилган гол ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб учрашувда икки томон дарвозасига ҳам гол киритилмади ва  FIFA Series регламентига мувофиқ, ғолиб пенальтилар церийасида аниқланди. Дастлаб, Венесуэла 5 тадан 4 та пенальти зарбасини голга айлантира олди. Ўзбекистон эса 5 та пенальтини ҳам хатосиз тепди ва ўйинда ғалабани қўлга киритди.

Тошкент мезбонлигидаги ушбу турнир FIFA тасарруфида ташкил этилмоқда. Шунингдек кун доирасида Габон ва Тринидад Тобаго қарама-қаршилиги ҳам бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 27 март куни ўтказилган Габонга қарши баҳсда Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одиловнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Ўзбекистон пеналти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг