Ўзбекистонинг рақиби Чилини мағлуб этди
Спорт
−
07 Июнь 7314 1 дақиқа
Кеча, 6 июнь куни Ўзбекистонни мундиалдаги рақиби Португалия терма жамоаси ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда португаллар Чилини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Оэйраш шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар сафида голларга Гонсалу Гедеш (58-дақиқа) ва Бруну Фернандеш (75) муаллифлик қилди. Чили терма жамоасининг ягона голини Лукас Сепеда қўшимча вақтнинг иккинчи дақиқасида киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган вақтда майдонда кескин можаро келиб чиқди. Чили ярмида майдонида юз берган тўқнашувдан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари ва захирадагилар иштирокида оммавий муштлашув бошланди.
Вазият давомида Португалия ҳужумчиси Рафаэл Леау Чили ҳимоячиси Иван Романнинг юзига мушт туширди. Роман ерга йиқилиб тушди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Италиялик ҳакам Лука Цуфферли биринчи бўлим қўшимча вақтининг иккинчи дақиқасида ҳар икки футболчига ҳам қизил карточка кўрсатди. Шунга қарамай Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан дастлабки ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.
Португалия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини жорий йилнинг 10 июнь куни Нигерияга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Португалия учрашуви мундиалнинг иккинчи турида жорий йилнинг 23 июнъ куни АҚШда бўлиб ўтади.