Тошкентга 1 млрд сўмлик сифатсиз дори олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
30 Март 1476 1 дақиқа
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор ходимлари қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ тиббий жиҳозларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хитойдан пойтахтдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган тиббий жиҳозларнинг фактура қиймати ҳужжатларга кўра 5,4 минг АҚШ доллари, нетто вазни эса 132,5 кг деб кўрсатилган. Аслида эса ҳолат бошқача бўлиб чиққан.
Божхона ходимлари юкларни божхона кўригидан ўтказганида ҳужжатлардаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган. Декларацияда жами 5 минг 400 дона деб кўрсатилган стоматологик буюмлар аслида 82 минг 500 дона экани маълум бўлган.
Шунингдек, юклар орасида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган қўшимча 30 та комплект стоматологик жиҳозлар ҳам борлиги аниқланган.
Ашёвий далил сифатида олинган тиббий жиҳозларнинг дастлабки қиймати 1 миллиард 40 миллион сўмни ташкил қилган. Ҳолат юзасидан ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 млрд сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган дори савдоси билан шуғулланган ота ва бола ушланганди.
Live
Барчаси