Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли 2030 йилда ишга тушиши мумкин
Жамият
−
24 Март 2944 1 дақиқа
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли 2030 йилда ишга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров Норин вилоятида бўлиб ўтган Наврўз байрамида айтиб ўтди.
“Ҳозирда Европа ва Хитой боши берк ҳолатда яшаётган бир пайтда, Хитой –Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши якунланиши билан биз транзит давлатга айланамиз”, деган Президент Садир Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, автомагистралнинг ишга туширилиши тахминан 2030 йилларда режа қилинган.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, ушбу кенг кўламли лойиҳанинг амалга оширилиши янги транзит алоқаларини очади ва минтақанинг халқаро аҳамиятини оширади. Логистика салоҳияти нафақат Норин вилоятида, балки бутун Қирғизистонда ҳам ошади. Юкларни етказиб бериш вақти сезиларли даражада қисқариб, бу янги бозорларга чиқиш учун кенг имкониятлар очади.
Садир Жапаров бугунги кунда темир йўл бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш ва савдо-логистика марказларини қуриш давр талаби эканлигини айтган.
Президентнинг қўшимча қилишича, Норин вилоятида ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, инфратузилмани яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳар йили ўз самарасини берган ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлари яратган.
Live
Барчаси