Нью-Йоркдаги авиаҳалокат оқибатида учувчилар қурбон бўлди
Олам
−
23 Март 3573 1 дақиқа
Аввалроқ, Air Canada авиакомпаниясига тегишли самолёт Ла-Гуардия аэропортининг учиш-қўниш йўлагида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетгани хабар қилинган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида экипаж командири ва иккинчи учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC хабар берди.
Қайд этилишича, яна икки киши жароҳат олган, уларнинг ҳолати ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Жароҳат олганлар орасида ўт ўчириш хизмати ходимлари ҳам бор.
Умуман олганда, самолёт бортида 76 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Улардан 41 нафари жароҳат олган ва маҳаллий шифохоналарда ётқизилган, 32 киши эса уйига қайтарилган. Баъзилари оғир жароҳат олган.
Air Canada Express авиакомпаниясига тегишли икки двигателли Bombardier CRJ-900 самолёти Монреалдан учиб келиб қўнганидан сўнг порт маъмуриятига тегишли ўт ўчириш машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув сабаблари ҳали аниқланмаган. Воқеа содир бўлган Ла-Гуардия аэропорти вақтинча ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) 2025 йил учун парвоз хавфсизлиги бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилганди. Унга кўра, ўтган йили самолёт бортида содир бўлган ҳодисаларда жами 394 киши ҳалок бўлган.
Live
Барчаси