Ички ишлар вазири жамоат жойида чеккани учун жазоланди (видео)

Олам

image

Қирғизистон Ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда “Kaktus Media” хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ ижтимоий тармоқларда видео тарқалиб, унда Қирғизистон Ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков жамоат жойида чекаётгани акс этган.

Бугун, 23 март куни вазир Ниёзбековга нисбатан баённома тузилган ва у 3 000 сом (тахминан 420 000 сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Маълумот учун, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2021 йил 15 сентябрда жамоат жойларида чекишни тақиқловчи қонунни имзолаган. Мазкур ҳужжатга кўра, жамоат жойларида чекиш тақиқланади. Бу тақиқ электрон сигареталар, чилим ва турли чекиш маҳсулотларига ҳам тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа ва Марказий Осиёдаги 53 давлат 2030 йилга бориб ҳам дунёда тамаки маҳсулотлари энг кўп истеъмол қилинадиган минтақа бўлиб қолиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Ички ишлар вазири жазоланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг