Ўзбекистонда 1 йилда қанча “олтмишвой” ва “етмишвойлар” туғилди?

Бу қизиқ

image

2025 йилда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та туғилиш қайд этилган. Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • 25 ёшгача — 97 917 нафар;
  • 25–39 ёш — 718 798 нафар;
  • 40–59 ёш — 62 246 нафар;
  • 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайган. Статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 884 500 бола туғилган – бу 2024 йилга (926 400) нисбатан 5,3 фоизга кам. Бу пасайиш деярли барча ҳудудларда кузатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда никоҳлар сони ҳам камайган. 2025 йилда 267 100 та никоҳ қайд этилган – бу сўнгги 15 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлган 2024 йилга (271 800 та) нисбатан 1,7 фоизга кам.


Мақола муаллифи

Теглар

никоҳ туғилиш олтмишвой етмишвой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг