Қўқонда ўлим билан тугаган портлашнинг сабаби аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
04 Март 7866 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портлаш сабабини маълум қилди.
Унга кўра, мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида ушбу чақнаш уй эгаси газ плитасидан фойдаланган пайтда носоз ва ностандарт шлангдан фойдалангани аниқланган ва бу катта чақнашга сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган.
Маълумот учун, жорий йилнинг биргина февраль ойида Қўқонда 2 та ҳолатда газ билан боғлиқ чақнаш оқибатида портлаш кузатилган.
Live
Барчаси