Ўзбекистонликлар бу йил 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олди (видео)
Жамият
−
26 Декабрь 988 1 дақиқа
Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.
“Беш йил олдин аҳолимиз йилига 210 мингта квартира, 600 мингта автомобиль харид қилган бўлса, бу йил 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олди. Агар аҳолининг даромади, харид қобилияти ошмаганида, биргина кўчмас мулк ва автомобиль бозори 20 миллиард долларга етарми-ди?” деди Президент.
Қўшимча қилинишича, ўтказилган сўровлар ҳам, халқаро экспертлар таҳлиллари ҳам 75 фоиз аҳолининг молиявий ҳолати кескин яхшиланганини тасдиқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда 5 миллион аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси