“1 йил уруш ёки 12,5 йил қамоқ”. Ўзбекистонлик эркак Россияда таҳдид билан урушга юборилганини айтди

3-саҳифа

image
Суд ўрнига фронт. Пригожин қабрини таҳқирлаган Шведов Украинага кетади north_east

Суд ўрнига фронт. Пригожин қабрини таҳқирлаган Шведов Украинага кетади

Ўзбекистон фуқароси бўлган эркак Россияда ўзига нисбатан наркотик савдоси билан боғлиқ туҳмат қўйилганини ва таҳдидлар орқали Украинага қарши урушга юборилганини маълум қилди. Украиналик блогер Дмитро Карпенко ўзбекистонлик билан суҳбатини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирди.

Ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган эркакнинг айтишича, у 6 кун давомида ҳибсда сақланган ва бу вақт ичида қаттиқ қийноққа солинган. Судда унга икки вариант таклиф қилинган: бир йил урушда қатнашиш ёки камида 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилиш. 

Видеода бу гапларни эшитиб турган блогер атиги 6 кунда суд жараёни бўлиб ўтганидан ҳайратланди: 

“Мен бундай ҳолатни ҳали эшитмаган эдим. 6 кунда ҳукм. Бундай ҳолат фақат Ўзбекистон фуқаролари билан шундай тез бўладиганга ўхшайди”, дейди блогер.

Мазкур интервьюни ўзини Россия армиясининг чиркин тарафларини очиб берувчи блогер сифатида таништираётган шахс олган. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан Россия расмийлари ёки Ўзбекистоннинг тегишли идоралари томонидан муносабат билдирилмаган.

Россиядаги ўзбекистонликларнинг шу каби тучоққа тушаётгани ҳақида олдин ҳам бир неча марта хабар берилган. Бироқ эндиликда нафақат ўзбекистонликлар ёки марказий осиёликлар, балки ҳиндлар ва африкаликлар ҳам шунга ўхшаш усулларда Украинадаги урушга жалб қилинаётгани аён.

Нодир Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ўзбекистонлик уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг