АҚШда қариялар уйи портлади. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 23 декабрь куни АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳри чеккасида жойлашган қариялар уйида портлаш ва ундан кейин ёнғин юз берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида қариялар уйида яшовчи икки киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Ёнғин ва портлашдан сўнг қариялар уйида яшовчи қолган одамлар ҳамда ходимлар зудлик билан хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ёнғин хизмати бошлиғи Кевин Дипполитонинг айтишича, беш киши бедарак йўқолган бўлиши мумкин, бироқ расмийлар бу рақам ҳозирча дастлабки эканини маълум қилган. Шунингдек, у жабрланганлар сони ҳам аниқ эмаслигини, чунки беморлар бир нечта шифохоналарга олиб кетилганини қўшимча қилган.

Ҳозирда портлаш сабаби аниқланмоқда, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага газ сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада йўл ҳаракати полицияси машинаси портлагани, оқибатда уч киши, жумладан, икки полиция ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ портлаш қариялар уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг