Рустам Холматов яна Тошкент вилояти ҳокими бўлди
Жамият
−
13 Январь 2020
14432Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, биринчи сессиясида Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.
2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Рустам Холматов 2019 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь