Ғиждувон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Ноябрь 4603 1 дақиқа
Бугун, 25 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманига Фарҳод Умаров янги раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Ғиждувон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган. Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётган Фарҳод Бақоевич Умаровни тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилди.
Маълумот учун, Фарҳод Умаров меҳнат фаолиятини Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи ўқитувчилигидан бошлаб, Бухоро шаҳар молия бўлими ва вилоят молия бошқармасидаги раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2015-2017 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2017-2021 йилларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 2021-2024 йилларда Вобкент тумани ҳокими лавозимларида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамолиддин Хожиманов Гулистон шаҳри ҳокими лавозимидан бўшатилди ва унинг ўрнига Фаррух Ўктамжонов тайинланди.