Тошкент IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади
Спорт
−
01 Ноябрь 2025 1984 1 дақиқа
Кеча, 31 октябрь куни Баҳрайнда ўтказилган Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 101-Ижроия қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қарор 31 октябрь куни Баҳрайнда бўлиб ўтган III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида расман эълон қилинди. Шу тариқа, Ўзбекистон пойтахти 2029 йилда Осиёнинг энг иқтидорли ёш спортчиларини ўзида жамлайдиган мусобақа мезбонлигини қўлга киритди.
Маросимда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этган.
Тадбир чоғида ООК вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров келгуси ўйинларнинг рамзий мезбони сифатида ООК байроғини қабул қилиб олган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳрайнда якунига етган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси Осиёнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Live
Барчаси