Самарқанд ва Андижонда хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд ҳамда Андижон вилоятида хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А” МЧЖ раҳбари М.Ж. 8 фуқарони алдаб, уларни Англияга ишга юборишини айтиб, жами 12 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланган. 

Шунингдек, Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Ж.А. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Германияга ишга юбориши эвазига 1300 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Андижон Қўшработ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг