Қозоғистонда террорчилик ҳужумини режалаштирган 5 хорижлик ушланди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида террорчилик ҳужумини тайёрлашда гумон қилинган беш нафар чет эл фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, улар террорчилик ҳужумини уюштирмоқчи бўлган ва алоҳида режа тузиб чиққан. Ҳодиса сентябрь ойида тайёргарлик босқичида фош этилган. Гумонланувчилар ҳибсга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

“Шунингдек, сентябрь ва октябрь ойларида терроризмни тарғиб қилишда гумон қилинган саккиз нафар Қозоғистон фуқароси жиноий ишлар доирасида ҳибсга олинди. Тергов жараёнига оид маълумотлар ошкор этилмайди”, дейилади расмий хабарда. 

Бундан ташқари, сентябрь–октябрь ойларида террорчилик ва экстремистик жиноятлар содир этган олти киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жорий йилнинг бошидан буён бундай жиноятлар учун жами 89 киши (шундан олти нафари хорижий давлат фуқаролари) озодликдан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекдаги савдо марказларида терактлар уюштириш билан таҳдид қилган шахсни қўлга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон террорчилик Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг