Тимсоҳлар билан тўла дарё Олимпиада мусобақаларига мезбонлик қилади

Спорт

image

Австралиянинг Квинсленд штатидаги тимсоҳларнинг ватани ҳисобланган Фитзрой дарёси 2032 йилда Брисбен шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида каноэ ва байдаркада эшкак эшиш мусобақаларига мезбонлик қилиш учун танлаб олинди. Бу ҳақда “The Australian” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Фитзрой дарёси ўзининг табиий гўзаллиги билан бирга тимсоҳлар билан тўла ҳудуд сифатида танилган. Шунга қарамай, Олимпиада иншоотлари қурилишига масъул бўлган агентлик дарёни мусобақалар ўтказиш учун яроқли деб топди.

Квинсленд штати бош вазири Дэвид Крисафулли сўзларига кўра, маҳаллий ҳукумат тимсоҳлар билан боғлиқ хавфсизлик масалаларини қатъий назорат қилади.

“Ҳудуддаги хавфсизлик бизнинг биринчи устуворлигимиз бўлади. Ҳар бир спортчи ва меҳмон учун тўлиқ ҳимоя чоралари кўрилади”, дейди у.

Маълумот учун, Халқаро эшкак эшиш федерацияси (World Rowing) илгари Фитзрой дарёсини мусобақалар учун яроқсиз деб баҳолаган эди. Бироқ Квинсленд ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириш, хусусан, тимсоҳлар таҳдидига қарши махсус назорат тизимини жорий этишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Брисбен тимсоҳ Фитзрой Квинсленд Дэвид Крисафулли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг