EXPO-2025 кўргазмасида Ўзбекистон олтин медални қўлга киритди
Жамият
−
13 Октябрь 2614 2 дақиқа
Японияда ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилган EXPO-2025 бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олий мукофот – олтин медални қўлга киритган.
“Биз тақдим этган “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Мирзиёева.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойида Саида Мирзиёева Японияда бўлиб ўтган EXPO-2025 кўргазмасида иштирок этган ва очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон ўз келажагини барқарор тараққиёт, таълим ва инновацияларда кўришини алоҳида таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда бўлиб ўтган 64-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси