Ҳиндистонда кучли ёмғир туфайли 24 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги Даржилинг шаҳрида кучли ёмғир кўчкиларни келтириб чиқариши ва асосий йўлларни  вайрон қилиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Hindu” хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 ва 5 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Даржилинг шаҳри  ва Ғарбий Бенгалия штатининг бошқа шимолий қисмларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида камида 24 киши, жумладан, болалар ва аёллар ҳалоқ бўлган. Расмийларнинг айтишича, табиий офат оқибатида бир неча киши бедарак йўқолган ва минглаб сайёҳлар чўққиларда қолиб кетган.

Мамлакат Бош вазири Нарендра Моди аҳоли ва сайёҳларни эҳтиёт бўлишга чақириб, қурбонларнинг вафотидан  қаттиқ қайғуда эканлигини билдирган.

“Мен вазиятни ўрганяпман ва тегишли органлар билан боғланяпман. Биз жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Фавқулодда вазиятлар ходимлари қутқарув операциясини давом эттирмоқда”, дейди Бош вазир.

Об-ҳаво идораси минтақада ёғингарчилик 7 октябргача давом этиши мумкинлигини маълум қилган. Расмийлар тўхтовсиз ёғингарчиликлар Шимолий Бенгалияда сув тошқинларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ дунёдаги энг баланд нуқта бўлмиш Эверест тоғининг узоқ Тибет ён-бағрларида қор бўрони 1000 га яқин одамни "қамаб қўйганди". 

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон ёмғир Нарендра Моди Бенгалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг